Янгилик сюжетлари

Британиялик эксперт Ўзбекистонда давлат бошқаруви мавзусига бағишланган маърузалар қилди

2014 йил 30 октябрь куни давлат бошқарувини ислоҳ қилиш бўйича британиялик эксперт ж-б Горан Симкоски Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида уч кун давом этган маърузарини якунлади.

Бу 2010 to 2015 Conservative and Liberal Democrat coalition government номидан бўлган
Her Majesty’s Ambassador, George Edgar

2014 йил 30 октябрь куни давлат бошқарувини ислоҳ қилиш бўйича британиялик эксперт ж-б Горан Симкоски Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида уч кун давом этган маърузарини якунлади.

Маърузалар ДБА ўкув дастурларида янги курсларни жорий қилишни кўзда тутувчи лойиҳа доирасида халқаро эксперт кўмагида ташкил қилинди. Ушбу лойиҳа Буюк Британия элчихонаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида қўллаб-қувватланди.

Маърузалар якунида, Элчи Жаноби Олийлари Жорж Эдгар шундай деди:

Мен, Британия давлат хизматичиси сифатида, сиз охирги бир неча кун давомидаги ўрганган масалалар ва муаммоларни ўз тажрибамдан келиб чиққан ҳолда англайман. Умид қиламанки, ж-б Горан Сумкоскининг маърузалари ва сизнинг бу масалалардаги мухокамаларингиз давлат хизматчиси ўзининг муҳим ролини энг яхши тарзда қандай бажариш мумкинлигини тушунишда фойдали бўлди. Сизларга келгуси ишларингизда улкан зафарлар тилайман.

Маърузалар давлат бошқаруви, электрон бошқарув ва махаллий бошқарув мавзуларини қамраб олди. Маърузаларни магистратура босқичида таълим олаётган талабалар тинглашди ва улар давлат хизмати ва электрон ҳукуматнинг аҳамияти ва роли ҳакида билимларини бойитиш имкониятига эга бўлишди.

Академия Ректори, ж-б Абдужаббор Абдувахидов, шундай деди:

Ж-б Симкоски жуда муҳим ва мазмунли маърузалар ўқиди. Мен БМТТД ва Буюк Британия элчихонасига уларнинг кўмаги учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Тадбир маъруза тингловчиларига сертификатлар тақдим қилиш маросими билан якунланди.

БМТ Доимий Координатори, ж-б Стефан Приснер шундай деди:

Мен биринчи навбатда, ж-б Абдувахидовга унинг таклифи учун, иккинчи навбатда, ж-б Жорж Эдгарга Буюк Британия элчихонасининг ушбу тадбирни амалга оширишдаги ёрдами учун ва, учинчи навбатда, ж-б Сумкоскига унинг мазмунли ва қизиқарли маърузалари учун миннадорчилигимни билдираман».

Нашр қилинган 31 October 2014