Янгилик сюжетлари

Буюк Британиянинг Тошкентдаги виза маркази

2014 йилнинг 31 октябрь кунидан бошлаб Буюк Британиянинг Тошкентдаги визамаркази ўз манзилини ўзгартиради.

Бу 2010 to 2015 Conservative and Liberal Democrat coalition government номидан бўлган
UK visa application centre in Tashkent

2014 йилнинг 31 октябрь кунидан бошлаб Буюк Британиянинг Тошкентдаги виза маркази ўз манзилини ўзгартиради. Бизнинг тижорат ҳамкоримиз бўлган Телеперформанс МЧЖ Буюк Британия визалари учун аризалар қабулини ҳафтада икки кун Амир Темур шоҳ кўчаси, Тошкент 100084 манзилида жойлашган «Тошкент Плаза» биносида Вақтинчалик Рўйхатга Олиш Марказида амалга оширади.

  • Марказ иш вақти: 10:00-13:30 чоршанба ва жума кунлари

  • Вақтинчалик рўйхатга олиш маркази хизматлари пулли ҳисобланади. Хизматлар нархи £59 ни ташкил қиладива у виза нархига қўшимча равишда тўланади. Тўлов виза суҳбатига ёзилишвақтида амалга оширилади ва у виза мурожаатномалари қабулини ташкилқилиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга қаратилган. Тўлов амалгаоширилмаган тақдирда виза суҳбатлари бекор қилинади.

  • Тошкентда қабул қилинган виза аризалари қўшимча ҳужжатлар ҳамдааризачининг паспорти билан биргаликда курьерлик хизмати орқали Истанбулда жойлашган Қарор қабул қилиш марказига ўрганиш учун юборилади. Марказнинг масъул ходимлари аризаларни ўрганишади ва улар бўйича қабулқилинган қарорларни курьерлик хизмати орқали бевосита аризачигаюборишади. Қарор қабул қилиш жараёнида вақтинчалик рўйхатга олиш маркази ходимлари иштирок қилишмайди. Виза аризаларини ўрганиш муддатларида ўзгаришлар йўқ.

Нашр қилинган 30 October 2014
Сўнгги янгиланиш 7 November 2014 + show all updates
  1. Added translation

  2. First published.